АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга борди

ASTANА. Кazinform — АҚШ Давлат котиби Марко Рубио якшанба куни кечқурун Ўзбекистонга амалий ташриф билан борди. Бу ҳақда Report Gazeta.uz нашрига таяниб хабар берди.

Фото: Gazeta.uz

Душанба куни Самарқандда АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлар ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши ва C5 1 форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.

Рубиони Самарқанд аэропортида Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Рубио 2026 йилда Қозоғистонга ташриф буюришни ният қилганини айтди.