“Бу тирбандликни олдини олиш учун керак”, - дейди ташкилотчилар.
“Томошабинлар Олимпия иншоотларига жамоат транспортида етиб боришлари керак. Шу мақсадда 3 мингта янги автобус фойдаланишга топширилади. Масофадан ишлаш ҳам афзалдир. АҚШ ҳукумати Лос-Анжелеснинг транспорт шароитларини яхшилаш учун 900 миллион доллар ажратишга ваъда берди»,- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоаси жами 94 та медаль қўлга киритиб, рақибларидан анча олдинда бораётгани ҳақида ёзган эдик.