2026 йилнинг илк ойида 2,6 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Малайзияга борган
14:10, 25 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 2 686 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Малайзияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 800 нафарга ёки 42,4 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- саёҳат – 2 563 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 104 нафар;
- ўқиш – 14 нафар;
- хизмат юзасидан – 5 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Ўзбекистонликлар 1 йилда ўқиш мақсадида 35 та давлатга сафар қилган.
Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.