«Ёшлар кадр резервининг мақсади ўқиган ва ғайратли ёшлар учун ижтимоий пиллапоя яратишдир. Ҳозирги резерв фақат давлат хизмати учун 50 кишидан иборат бўлиб шакллантирилди», - деди Анар Жайилғанова.
У номзодларга қўйиладиган асосий талаблар фуқаролиги, ёши, маълумоти ва иш тажрибаси эканлигини қўшимча қилди. Танловда 35 ёшдан катта бўлмаган, олий маълумотли ва камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Қозоғистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
«Бўлажак резервдаги хизматчининг портретини ишлаб чиқишда ўзгарувчан раҳбарга хос бўлган малакалар унинг шахсий мансаб амбицияларидан эмас, биринчи навбатда жамоат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланди», - деб таъкидлади Анар Жайилғанова.
Муаллиф: Серик Сабеков