ASTANA. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) яккалик ва жуфтлик баҳсларида спортчилар рейтингининг янгиланган версиясини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси теннис федерациясига таяниб.
Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси Елена Рибакина эса 4-поғонада қолди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Рибакина Цинциннати (АҚШ) турнирида иштирок этганди. Бироқ 1/8 финалда жароҳати сабаб ўйинни давом эттиришдан бош тортди.
Юлия Путинцева 79-ўринни эгаллаб турибди.
18 ёшли Аружан Сағиндиқованинг рейтинги эса аста-секин яхшиланиб боряпти. Икки ҳафта олдин у 1056-ўринда турган эди. Ўтган ҳафтада у 958-ўринда бўлган бўлса, ҳозир 871-ўринда.
Жуфтлик баҳсларида Анна Данилина икки поғонани бой бериб, 28-ўринни эгаллади. Жибек Қуламбаева 178-ўринда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.