ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов 10 кун ичида мамлакатга автомобилларни ноқонуний олиб киришнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишни буюрди. Янги талаблар 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Бош вазир мамлакат ҳудудига транспорт воситаларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари ҳали ҳам рўйхатга олинаётганини таъкидлади. Бундай транспорт воситаларининг аксарияти техник ва экологик талабларга жавоб бермайди.
— Бу, бошқалар қатори, божхона қонунчилигини қонуний қўллаш амалиётидаги бўшлиқлар билан боғлиқ. Молия вазирлиги Саноат вазирлиги билан биргаликда ўн кун ичида мамлакат ҳудудига автомобилларни ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиши керак. Мавжуд қонунчилик нормаларини талқин қилишда аниқ ва бир хил позиция бўлиши лозим, — деди Олжас Бектенов.
Божхона маъмурияти ва техник тартибга солиш соҳасидаги тегишли ёндашувлар жорий йилнинг 1 сентябридан кучга кириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев автомобиль ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳақида маълум қилди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.