ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирди

None
ASTANA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти АҚШ ва Европада тез тарқалаётган коронавируснинг янги штаммидан хавотир билдирди, дея хабар беради Kazinform Politicoга таяниб.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, «омикрон» штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.

«Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз. Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин», - дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове.


Сўнгги хабарлар
telegram