ЖССТ коронавирус билан касалланганлар учун яна 3 та дори воситасини синовдан ўтказади

GENEVA. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Solidarity клиник синови коронавирусга қарши яна учта дори воситасини синовдан ўтказишни бошлайди. Solidarity PLUS дори воситаларини 52 мамлакатда тадқиқ этади. Бу ҳақда Kazinform ЖССТ сайтига асосланиб хабар беради.
None
None

ЖCCN Solidarity тадқиқотининг навбатдаги босқичи бошланганини айтди. У Solidarity PLUS деб номланган. Яна 3 та дори воситасининг COVID-19 га қарши самарадорлиги касалхонага ётқизилган беморлар иштирокида текширилади.

Бу дори воситалари артесунат, иматиниб ва ​​инфликсимабдир. Уларни мустақил экспертлар гуруҳи коронавирус билан касалхонага ётқизилган беморлар орасида ўлим сонини камайтириш умидида танлаган. Ҳозирги вақтда улар бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Масалан, артесунат оғир безгакни даволашда, иматиниб саратоннинг айрим турларини даволашда, инфликсимаб эса Крон касаллиги ва роматоид артрит каби иммун тизими касалликларини даволашда ишлатилади.

52 мамлакатнинг 600 стационар муассасаларидан минглаб тадқиқотчилар Solidarity PLUS тадқиқотларида иштирок этмоқда.

Аввалроқ, тадқиқотда тўртта дори воситаси самарадорлиги баҳоланган эди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ремдесивир, гидроксиклорокин, лопинавир ва интерферон COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилган беморларни ўлимдан қутқаришда умуман таъсири бўлмаган.

Сўнгги хабарлар