11:16, 24 Июнь 2021 | GMT +5
ЖССТ илк марта болаларни коронавирусга қарши эмлашни маъқуллади
NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) биринчи бор болалар ва ўспиринларни коронавирусга қарши эмлашни маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Ҳужжатда катталарга қараганда болалар ва ўспиринлар COVID-19ни осонроқ енгиб ўтиши таъкидланган.
«Шунинг учун, агар улар оғир COVID-19 хавфи юқори гуруҳга кирмаса, улар кекса ёшдаги одамлар, сурункали касалликларга чалинганлар ва соғлиқни сақлаш ходимларига нисбатан тезроқ эмланиши керак», - дейилади ЖССТ баёнотида.
Бундан олдин ташкилот болаларни эмлаш бўйича «маълумот етарли эмас» дея ахборот тарқатган эди.