18:55, 24 Август 2022 | GMT +5
Жоржия қўриқхонасида парранда гриппидан юзлаб ёввойи қушлар нобуд бўлди
WASHINGTON. Кazinform – Жоржия штатидаги «Нуҳ кемаси» қўриқхонасида 700 та ёввойи қора қуш парранда гриппидан нобуд бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири АBC Newsга таяниб.
Расмийлар дастлабки синовни эълон қилишди ва «Нуҳ кемаси»да уя қўйган қора қушлар юқори патоген H5N1 штаммидан нобуд бўлганини айтишди.
Қўриқхонанинг ҳайвонларни парвариш қилиш бўйича менежери Эллисон Ҳеджкотнинг айтишича, штат расмийлари 30 га яқин бошқа қушларни олиб кетишган.
«Нуҳ кемаси» Атлантадан 48 км жануби-шарқда жойлашган Генри округидаги Лоcуст Гроведадир. Ҳозирда қўриқхона 3 сентябргача ёпиқ. Қишлоқ хўжалиги департаменти ва Жоржия Табиий ресурслар департаменти вирус тарқалишининг олдини олиш учун «Нуҳ кемаси» атрофида олти мил (9,6 км) карантин периметрини ўрнатди. Жорий йилда АҚШда парранда гриппининг авж олиши оқибатида 40 миллион товуқ ва курка ва 2000 га яқин ёввойи қуш нобуд бўлди.
Фото: privadmin.ru