Жорий йилнинг биринчи чорагида машинасозлик саноатига 208 миллион доллар хорижий инвестициялар жалб этилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида машинасозлик саноатига 208 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда иқтисодиёт таркибида машинасозлик саноатининг улуши 1,5 фоизни, ишлаб чиқариш саноатида эса 13 фоизни ташкил этади. Айни пайтда соҳада 3 минг 800 та корхона фаолият юритяпти. Иш билан банд аҳоли сони 118 мингдан ортиқ. Охирги 5 йилда саноатнинг реал ўсиши 2,3 баробарни ташкил этди. Энг катта ўсишни автомобиль саноати кўрсатмоқда. 2022 йил якунларига кўра, машина ишлаб чиқаришга қарийб 500 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилган. Бу кўрсаткич рекорд ҳисобланади. 2023 йилнинг биринчи чорагида саноатга йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 208 миллион АҚШ долларини ташкил этди», – деди Вазир.

Унинг айтишича, машинасозлик Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатининг энг жадал ривожланаётган тармоғидир.

«Кейинги 5 йилда ишлаб чиқариш саноатининг ўртача ўсиш суръати 4,5 фоизни, машинасозликнинг ўсиш суръати эса 17,6 фоизни ташкил этяпти. Жорий йилда ҳам шундай тенденция кузатилиб, 6 ой якунларига кўра, реал ҳажм индекси 128,8 фоизни ташкил этиб, 1 триллион 800 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари босқичма-босқич ошиб боришини инобатга оладиган бўлсак, ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади», – деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram