Жорий йилда Ўзбекистон 10 та янги халқаро автобус йўналишини очишни режалаштирган

TASHKENT. Kazinform - Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Бу ҳақда ЎР Транспорт вазирлигининг Telegram-каналида ёзилган.

автобус
Фото: ЎР Транспорт вазирлиги

ЎР Транспорт вазилигининг маълумотларига кўра, 2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган.

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган.

Булар, Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Астана, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шахрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар.

Сўнгги хабарлар