Жорий йилда Қозоғистонда 17 млн квадрат метр уй-жой қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги «квадрат метр қурилиши» сиёсатидан «сифатли яшаш муҳити» сиёсатига ўтмоқчи. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2021 йил якунларига кўра, Қозоғистонда 17,1 миллион квадрат метр (ўсиш+11,4 фоиз) янги уй-жой қурилди. Бу 151 минг кишининг уй-жой шароитини яхшилаш имконини берди. Уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестициялар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга ошиб, 2,4 триллион тенгени ташкил этди. Жорий йилдан бошлаб ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, йўл тармоғини ривожлантириш ва жамоат жойлари сифатини яхшилаш орқали ихчам ва кўп қиррали қурилиш орқали «квадрат метр қурилиши»дан қулай яшаш муҳитига ўтишни режалаштирганмиз», – деди вазир.

Ушбу сиёсат доирасида фуқароларнинг уй-жой муаммоларини ҳал этишнинг асосий йўллари субсидиялар тўлаш, уй-жой учун ижара ҳақи, қурувчилардан тайёр уй-жой сотиб олиш, «эски кварталларни» таъмирлаш, муаммоли объектларни тугатишга устувор аҳамият беришдан иборат.

«Шуни ҳисобга олиб, жорий йилда уй-жойларни фойдаланишга топширишнинг йиллик ҳажмини 17 миллион квадрат метр қилиб белгилашни таклиф қиламиз», - деди Қайирбек Ўскенбаев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар