Жорий йилда Қозоғистонда 15,3 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ҳукумати уй-жой ва йўл қурилиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган режани эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Жорий йилда белгиланган вазифага кўра, мамлакатда 15,3 миллион квадрат метр уй-жой барпо этилади. Шунингдек, 1500 та эски ва авария ҳолатидаги уйлар бузилади.

Бундан ташқари, Ҳукумат зиммасига аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, йўллар қуриш вазифаси қўйилган. Яъни, 2023 йилда аҳолини сув билан таъминлаш кўрсаткичи 97 фоизга етказилади, 11,8 минг километр янги йўллар қурилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда жорий йилда қурилиш кодекси ишлаб чиқилади.

Бунгача Ҳукумат матбуот хизмати 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар режасини эълон қилган эди.

Жорий йилда амалга ошириладиган лойиҳалар қаторида пенсия ва нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш, энг кам яшаш минимумини ошириш, «Қулай мактаб» ва «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаларини амалга ошириш, Янги ривожланиш дастурлари, 5G алоқа тармоқлари, шунингдек, кичик шаҳарлар ва қишлоқларда интернет сифатини ошириш мавжуд.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram