Жорий йилда Қозоғистон 22 млн тонна нефтни хорижга экспорт қилади
«Жорий йилнинг тўрт ойида нефт ва конденсат ишлаб чиқариш ҳажми 28,1 млн тоннани ташкил этди, режа 99,4 фоизга бажарилди. Нефт ва кондесат ишлаб чиқариш ҳажмининг бу ойларда режадан паст бўлиши сабаби – апрел ойидаги Қарашиғанақ конидаги режадан ташқари тузатиш ишлари билан боғлиқ», - деди Нурлан Ноғаев.
У нефт-газ соҳасидаги йирик компанияларнинг кўрсаткичларига тўхталди.
«Тенгиз лойиҳасида айни пайтда 9 млн тонна нефт ишлаб чиқарилиб, режа 100,1 фоизга бажарилди. Шимолий Каспий лойиҳаси - Қашағанда нефт қазиб олиш ҳажми 4,9 млн тоннани ташкил этиб, яъни январ-апрел ойлари режаси 100 фоизга бажарилди. Қарашиғанақ лойиҳасининг кўрсаткичлари 4 миллион тоннани ташкил этди, режа 96,3 фоизга бажарилди. Аталмиш давр ичида 22,1 млн тонна нефт экспорт қилиниб, жорий йилнинг январ-апрел ойлари режаси 100% амалга оширилди», - деди вазир.
Муаллиф: Зарина Қахарман