18:39, 11 Октябрь 2022 | GMT +5
Жорий йилда 654 мингга яқин қозоғистонлик иш билан таъминланди
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда 654 мингга яқин қозоғистонлик иш билан таъминланди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, 654 мингга яқин киши иш билан таъминланган. Уларнинг 225,5 мингтаси ёки 34,5 фоизи – Миллий лойиҳалар доирасида; 203,9 минг нафари ёки 31 фоизи - Давлатимиз раҳбарининг «10 минг кишига 100 та иш ўрни» топшириғи доирасида яратилган иш ўринлари. 224,3 мингтаси ёки 34,3 фоизи иш берувчилар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларидир. Иш билан банд бўлган ушбу фуқароларнинг 67 фоизи ҳозирда 10 фоизлик пенсия ўтказмаларини мунтазам равишда амалга оширмоқда ёки ишлаётганлигини тасдиқлаган»
, - деди Тамара Дуйсенова.
Муаллиф: Марлан Жиембай