Жорий йилда 4,4 млн аҳолининг ижтимоий тўловларига 4,6 трлн тенге йўналтирилди

«Жорий йилда 2023 йилги республика бюджетини аниқлаштириш жараёнида ижтимоий тўловлар, соғлиқни сақлаш ва таълим, реал сектор ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа соҳаларга қўшимча 2,2 триллион тенге маблағ йўналтирилди. Давлатнинг барча ижтимоий мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажариляпти», - деди Алихан Смаилов.
«Жорий йилда 4,4 миллион аҳолини оширилган ижтимоий тўловлар билан қамраб олиш учун 4,6 триллион тенге ажратилди.
Аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари доирасида 3 миллиондан ортиқ кишининг даромади ошди.
Улар орасида бюджет соҳаси ходимларининг 1 миллион 200 минг нафари иш ҳақи 30 фоизга оширилди. 1 миллиондан ортиқ ишчининг иш ҳақи 10 дан 50% гача оширилди.
Имтиёзлар 23 фоизга ошди ва деярли 900 минг кишини қамраб олди. Талабалар учун стипендиялар 20 фоизга ошди. Йил охиригача 1 миллионга яқин киши иш билан таъминланади», - деди Ҳукумат раҳбари.