Жорий йилда 3 минг нафарга яқин ёш мутахассис уй-жой билан таъминланади
«Ҳукуматнинг 2019 йил 30 январдаги №27 сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшлар йили»ни ўтказиш бўйича «Йўл харитаси» доирасида ҳар йили Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ишлаётган ёшлар (ёш мутахассислар) учун камида уч мингта хонадон қуриш режалаштирилган. Масалан, икки йил давомида ушбу шаҳарларда меҳнат қилаётган ёшларга 4 минг 354 хонадон берилди. Жорий йилда яна 3 мингга яқин хонадон фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирининг буйруғи билан ишлаётган ёшларга сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага уй-жой бериш қоидалари (бундан кейин - Қоидалар) тасдиқланди. Унга кўра, ёш фуқаро доимий иш жойига эга бўлиши ва кўчмас мулки бўлмаслиги керак», - деди Бош вазир ўринбосари.
Унга кўра, сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бериладиган уй-жой 5 йил муддатга берилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай