Жибек Қуламбаева: Жаҳон чемпионатининг финал босқичи мураккаб ва қизиқарли бўлади

Жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал босқичи мураккаб ва қизиқарли бўлади. Бу ҳақда теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Жибек Қуламбаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жибек Қуламбаева
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистон терма жамоаси эртага Испаниянинг Севилья шаҳрида бўлиб ўтаётган Билли Жин Кинг кубоги финал босқичи гуруҳ баҳсларида Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Шу муносабат билан жуфтлик баҳсларида жаҳон рейтингида 151-ўринни эгаллаб турган Ж.Қуламбаева ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўрганини таъкидлади.

“Охирги ойлардаги ўйинимдан мамнунман. Мен бир нечта ITF турнирларида ғолиб чиқдим. Севильяга аввалроқ келдим ва тайёрландим. 9 ноябрь куни ўтган йилги жаҳон чемпионати финалчиси Австралия терма жамоаси билан куч синашамиз. Австралия етти карра жаҳон чемпиони эканини инобатга олсак, бу ўйин биз учун қийин бўлиши аниқ. Бироқ, сардорнинг кўрсатмаларига амал қилиб, тўғри йўл тутсак, ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман”, - дейди Ж.Қуламбаева.

Эслатиб ўтамиз, Бейбит Жуқаев АҚШда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар