Жибек Қуламбаева Сербиядаги мусобақада ярим финалга чиқди

Жибек Қуламбаева
Фото: ҚТФ

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 427-ракеткаси Жибек Қуламбаева Куршумлия-Баня (Сербия) шаҳрида ўтказилаётган ITF W75 турнирининг ярим финалига чиқди.

Чорак финалда Жибек жаҳон рейтингида 249-ўринни эгаллаб турган, турнирнинг 2-ракеткаси хорватиялик Тена Лукасни мағлуб этди.

Учрашувни Лукас шиддат билан бошлади - 6:1. Аммо шундан сўнг Қуламбоева ашаддий рақибининг шаштини тушириб, камбэк қилишга муваффақ бўлди – 7:5, 6:4.

Кескин беллашув 2 соат 35 дақиқа давом этди.

Шу тариқа сенсация қилган Жибек Қуламбаева финалга чиқиш учун дунёнинг 350-ракеткаси сербиялик Лола Радивоевич билан куч синашади.

Қозоғистонлик теннисчи айни дамда WTA Live рейтингида 371-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путинцева Цинциннати турнирида сенсация қилиб, дунёнинг 2-ракеткасини мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.

Юлия Путинцева Цинциннати турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳам чорак финалга чиқди.

Сўнгги хабарлар
telegram