Жибек Қуламбаева Италияда бўлиб ўтаётган Рим мусобақасининг финалига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Жибек Куламбаева Рим (Италия) ITF W60 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи беларуслик Юлия Готовко билан учта учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Дастлаб улар мусобақанинг 4-ракеткалари америкалик Анна Синклер Рожерс – София Севингни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этишди. Кейин худди шундай ҳисобда италияликлар Дебора Кьеза – Жоржия Педонени мағлуб этишди.

Ярим финалда болгариялик Дия Евтимова - франциялик Марин Партолардан устун келди – 6:4, 6:2.

Жибек Куламбаева - Юлия Готовко турнирнинг 1-ракеткаси колумбияликлар Юлиана Лизаразо - Мария Паулина билан чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўйин 15 июль куни Астана вақти билан соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Голубев Австриядаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Сўнгги хабарлар