Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги мусобақанинг ярим финалига йўл олди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Нави-Мумбай (Ҳиндистон) ITF W50 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди.

Қуламбаева
Фото: ktf.kz

Турнирнинг иккинчи ракеткалари сифатида қайд этилган Ж. Қуламбаева - ҳиндистонлик Шривалли Бхамидипати чорак финалда Таиланд вакиллари Тхасапори Накло - Буньяви Тамчайват жуфтлиги билан учрашди.

Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлиги 7:5, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Бир соату 19 дақиқа давом этган учрашувда улар 4 та брейк ишлатдилар.

Жибек Қуламбаева – Шривалли Бхамидипати финалга чиқиш учун ҳиндистонлик Рия Бхатия - Зил Дисаи жуфтлиги билан беллашади. Бу жуфтлик турнирнинг ракеткалари япониялик Хироко Кувата - ҳиндистонлик Сахая Ямалапалли жуфтлигини 6:4, 6:7 (2:7), 10:5 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар