Жибек Қуламбаева Чехиядаги мусобақанинг финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Чехия Республикасининг Оломоуц шаҳрида ўтказилаётган ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Ж.Қуламбаева ва латвиялик Дарья Семенистая ярим финалда чехиялик Дениса Дениса ва Каролина Кубановалар билан ўз маҳоратини намойиш этди.

Бир соат 18 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Латвия жуфтлиги 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Ж.Қуламбаева – Д.Семенистая финалда чехиялик Магдалена Смекалова – Тереза Валентова билан бош соврин учун кураш олиб боради. Улар ярим финалда ўйиннинг 1-ракеткаси, грециялик Сапфо Сакеллариди – голландиялик Лекси Стивенсни 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram