Жезқазғанда Қозоғистонда йиғилган янги автобуслар йўлга қўйилди

JEZQAZǴAN. Кazinform - Жезқазғанда жамоат транспорти парки қисман янгиланди. Сарандаги заводда йи5илган йигирмата янги автобус йўлга қўйилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жезқазғанда Қозоғистонда  йиғилган янги автобуслар йўлга қўйилди

Янги автобуслар тўртта шаҳар йўналиши бўйлаб хизмат кўрсатади - №1, 3, 6, 8. Жезқазғанликлар янги автобусларнинг қулайлигини юқори баҳоладилар.

– Автобуслар замонавий бўлиб, «QazTehna» МЧЖ Саран шаҳридаги заводида ишлаб чиқарилган. Улар «Евро-5» стандартларига жавоб беради, видеокузатув, пандусларни кўтариш тизимлари, кондиционерлар билан жиҳозланган. Битта автобус сиғими 51 кишига мўлжалланган», — деди Жезқазған шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги ва автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аслан Аринов.

Жезқазғанда 13 та йўналиш мавжуд - 9 та шаҳар ва 4 та шаҳар атрофи.

«Келгусида шаҳарда ОNAY электрон йўл ҳақи тўлаш тизимини ишга туширишни режалаштирганмиз. Барча янги автобуслар рақамли тизимлар ва GPS-қурилмалари билан жиҳозланган. Бу City-Bus мобил иловасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш имконини беради, у орқали аҳоли жамоат транспорти ҳаракати ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади», — деди Аслан Аринов.




Муаллиф: Агата Мухамеджанова