Жанубий Кореяда парранда гриппи манбаи аниқланди

SEOUI. YONHAP-Kazinform - Жанубий Кореяда ёввойи қушлар орасида парранда гриппи тарқалиши аниқланди. Бу ҳолат мамлакатдаги паррандачилик фермаларини юқтириш хавфини туғдирмоқда, деб хабар беради Kazinform Yonhapга таяниб.
None
None

Жанубий Корея Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги ҳолат Жанубий Чхунчхон провинциясининг марказий Чхонан шаҳрида қайд этилган. Бу жорий йилнинг 30 мартидан бери парранда гриппи билан боғлиқ биринчи ҳолат.

Вазирлик огоҳлантириш даражасини юқори қизил белгига кўтарди ва карантин ҳамда хавфсизлик чораларини жорий қилди. Касалланган ҳудуд 500 метр радиусда ўраб олинди, яқин атрофдаги фермер хўжаликларига кириш 21 кунга чекланди.

«Бу жорий мавсумда тасдиқланган биринчи ҳолат. Aнтивирус чораларига қатъий риоя қилиш керак «, деди вазирлик вакили.

Сўнгги хабарлар