13:50, 09 Июль 2021 | GMT +5
Жанубий Кореяда кетма-кет уч кун давомида CОВИД-19 инфекцияси юқтиришнинг рекорд натижаси қайд этилди
SEOUL. YONHAP-Kazinform - Жанубий Корея жума куни пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекцияси юқтиришнинг кунлик сони миқдорини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform YONHAP агентлигига асосланиб.
Корея Касалликларни разорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 инфекцияси юқтиришнинг 1316 та ҳолати, шундан 1236 та маҳаллий инфекция юқтириш ҳолати қайд этилган. Натижада, инфекция юқтирганларнинг умумий сони 164 028 га етди.
Бу ўтган йилнинг 20 январидан бери энг юқори кўрсаткич. Шу куни Жанубий Кореяда мамлакатдаги биринчи коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бундан ташқари, мамлакатда биринчи марта кунлик инфекция юқтириш кетма-кет уч кун давомида 1200 дан ошди. Бу кўрсаткич душанба куни 711, сешанба куни 746, чоршанба куни 1212 ва пайшанба куни 1275 эди.
Мамлакатда COVID-19 касаллигидан яна икки киши вафот этди, ўлганларнинг умумий сони 2036 кишига етди.