Жанубий Кореяда 438 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилди
Жанубий Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига кўра, ўтган йили Хитойда пайдо бўлган респираторли вирус туфайли Жанубий Кореяда сурункали касалликларга чалинган 35 киши ҳалок бўлган.
Беморларнинг олтмиш фоизи Тэгудаги Синчхонджи (Shincheonji) диний сектаси билан алоқада бўлишган. Тэгу 2,5 миллион аҳолига эга мамлакатдаги тўртинчи йирик шаҳардир.
Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига кўра, чоршанба куни қайд этилган 438 ҳолатдан 320 таси Тэгу шаҳрида, 87 таси қўшни Шимолий Кёнсандо провинциясида қайд этилган.
Сеулда янги тўртта ҳолат қайд этилди.
Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни 96 давлат ва ҳудудларга кириш чекловларини жорий этишини ёки Жанубий Корея халқи учун карантин режимини кучайтиришини маълум қилган.