Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги жонли эфирда намойиш этилади

None
Фото: instagram.com/janibek_alimkhanuly
ASTANA. Kazinform – 14 май, якшанба куни эрталаб қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули (13-0, 8 КО) канадалик Стивен Батлер (32-3-1, 26 КО) билан жанг ўтказади, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Алимханули ва Батлер ўртасидаги жанг Стоктонда (АҚШ, Калифорния) бўлиб ўтади. Жонли эфир Астана вақти билан соат 07:00да бошланади. Қозоғистонлик мухлислар жангни «Хабар» телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Бўлажак жангда икки боксчи Алимханулига тегишли ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

Жанибек сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказган: у британиялик боксчи Дензель Бентли (18-2-1, 15 КО) билан жанг қилган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди. Батлер декабрь ойида америкалик Жошуа Конли (17-5-1, 11 КО) билан жангда ғалаба қозонди.


Сўнгги хабарлар
telegram