Жанибек Алимханули жаҳон чемпиони унвонини илк бор ҳимоя қилиши расман эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Top Rank промоутерлик компанияси Жанибек Алимханули (12-0, 8 КО) янги қўлга киритилган ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини илк бор ҳимоя қилиши расман эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Промоушен саҳифасида қозоғистонлик боксчи ва у олган жаҳон чемпиони унвонига бағишланган сурат пайдо бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, 27 август куни Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) Жанибекни «вақтинчалик» чемпионликдан WBO йўналиши бўйича тўлиқ жаҳон чемпиони даражасига кўтарди.

«Янги ўрта вазн қироли тез орада ўз тожини ҳимоя қилади», - дейилади постда.

Жанибек Алимханули ўзининг аввалги жангида британиялик боксчи Денни Дигнумни (14-1-1, 8 КО) иккинчи раундда нокаутга учратди ва WBO йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» жаҳон чемпиони бўлди.



Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар
telegram