Жанибек Алимханули Тhе Ring рейтингида Головкинга яқинлашди

None
ASTANA. Кazinform - Машҳур Тhе Ring журнали сайти Қозоғистоннинг икки ўрта вазн тоифасидаги боксчилари рейтингининг янгиланган версиясини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

WBА Super, IBF ва IBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин биринчи ўринни сақлаб қолган бўлса, WBО камари соҳиби Жанибек Алимханули бешинчи ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилди. Илгари учинчи ўринни эгаллаб турган Деметриус Андраде иккинчи ўрта дивизионга ўтгани учун тушиб қолганди.

Тhе Ring маълумотларига кўра ТОП-10 ўрта вазндаги боксчилар қуйидагилар:

1 (1). Геннадий Головкин (Қозоғистон);

2 (2). Жермалл Чарло (АҚШ);

3 (4). Хайме Мунгуия (Мексика);

4 (5). Жанибек Алимханули (Қозоғистон);

5 (6). Кичик Крис Юбэнк (Буюк Британия);

6 (7). Карлос Адамес (Доминикан Республикаси);

7 (8). Риота Мурата (Япония);

8 (9). Сергей Деревянченко (Украина);

9 (10). Эрисланди Лара (Куба);

10 (-). Феликс Кэш (Буюк Британия).

Фото: instagram.com/janibek_alimkhanuly

Муаллиф: Еркежан Смағулова

Сўнгги хабарлар
telegram