Жанибек Алимханули чемпионларга навбатдаги мурожаат билан чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform - WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони қозоғистонлик Жанибек Алимханули ўз дивизионидаги бошқа камар соҳибларига мурожаат қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

«Қозоқ услуби» ўз рақибларининг бирлашиш жангларини ўтказишни истамаслигидан ҳайратда қолди.

«Мен тушунмаяпман, нега боксчилар барча унвонларни бирлаштиришни хоҳламайдилар. Менда унвон бор. Бирлашайлик, чемпионлар!», - Бу ҳақда Жанибек Алимханули Тwitterда ёзди.

Яқинда Ж.Алимханули ўрта вазн тоифасида тўлиқ WBО жаҳон чемпиони унвонига кўтарилди - бунгача у «вақтинчалик» чемпион мақомига эга эди. Бу қарор WBО томонидан собиқ чемпион Деметриус Андраде ундан воз кечиб, суперўрта вазн тоифасига ўтганидан кейин қабул қилинган.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар