Жан-Клод Ван Даммга қозоғистонлик машҳур рассомнинг асари совға қилинди
Рассом Карипбек Куюков ўз асарини кумирига тақдим этиш унинг учун катта шараф эканини таъкидлади.
«Менинг кўргазмам Дубайдаги ЭКСПО кўргазмасида бўлиб ўтди, у ерда ўз асарларимнинг бир қисмини қолдирдим. Яқинда у ерга Ван Дамм ҳам борди. У Дубайда лочинлар ҳақида филм суратга оляпти. Ван Дамм Қозоғистон павильонига ташриф буюрганида, Даут Шайхисламов, Алихан Жарилғапов ва Ермекжан Осипбековлар унга расмни мен чизганимни айтишибди. Кейин менга қўнғироқ қилиб, расмимни беришга рухсат сўрашди. Мен мамнуният билан рози бўлдим. Бу мен учун ҳам катта шараф. Ван Дамм менга ўз ишимни кўрсатиб, мен каби рассомни учратганини айтиб, видео ёзиб қолдирибди. Кумиримнинг эътиборини қозонганимдан жуда хурсандман», – дейди Карипбек Куюков.
Карипбек Куюков - лаблари ва оёқ бармоқлари билан расм чизадиган қарағандилик рассом, ядро қуролига қарши халқаро ҳаракат фаоли. У ота-онаси Семей ядро полигонидаги синовлар пайтида радиациядан таъсирланиши оқибатида қўлсиз туғилган.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова