«Жақсы адам-2023»: Бу йил 7 киши махсус совға билан бирга 1 млн тенге олади
Бу йил «Жақсы адам-2023» махсус мукофотини топшириш маросими бугун Астана шаҳридаги Тинчлик ва тотувлик саройида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Бу йил иккинчи маротаба ташкил этилаётган анъанавий тадбирда таълим, фан, тиббиёт, спорт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, қутқарув хизмати соҳаларида фаолият юритаётган 7 нафар шахсга махсус мукофотлар топширилиши режалаштирилган.
Мукофот ғолиблари вазирлик ва ҳокимликларнинг тавсияси ҳамда махсус тузилган ҳакамлар ҳайъати қарори билан аниқланади. Уларга «Жақсы адам-2023» махсус мукофоти билан бирга 1 000 000 (бир миллион) тенге миқдорида молиявий мукофот берилади.
Махсус мукофотлар давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларда таниқли шахслар томонидан топширилади. Концертда эстрада юлдузлари чиқиш қилади ва совриндорлар ҳақида қисқача ҳикоялар тақдим этилади.
Янги йил лойиҳасининг тўлиқ версияси байрам арафасида «Jibek joly» телеканалида намойиш этилади.
Таъкидлаш жоизки, тадбирдан кўзланган асосий мақсад – турли соҳаларда меҳнат қилиб, юрт равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган кучли мутахассислар, меҳнаткаш инсонлар ва хайрихоҳларни халқимизга танитишдир. Шунингдек, ёш авлодга эзгу инсоннинг қадрли фазилатларини ҳар томонлама тарғиб қилиш, уларни давлат ва жамиятга ҳалол хизмат қилишга ундаш.