09:21, 13 Май 2020 | GMT +6
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қозоғистонни ўрнак қилиб кўрсатди
BRUSSEL. Kazinform – ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Қозоғистоннинг коронавирусга қарши кураш чораларини юқори баҳолади, дея хабар беради Kazinform.
«Қозоғистон – COVID-19 билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларнинг ажойиб намунасидир», - деб ёзди Клюге Twitterда.
ЖССТ Европа минтақавий бюросининг раҳбари мамлакатда қуйидаги антикоронавирус тадбирлари амалга оширилаётганига урғу берди:
- кучайтирилган бошқариш;
- кенг қамровли, шу жумладан тиббий ходимларни ҳам текширувдан ўтказиш;
- маълумотларни рақамли форматда йиғиш;
- профилактика чораларини ўз вақтида бажариш ва беморлар билан алоқада бўлганларни қатъий назорат қилиш;
- беморларни даволашнинг тўғри тактикаси;
- тадқиқот олиб борилиши.