Жаҳон шахмат олимпиадасида қозоғистонликлар ғалабага эришди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон шахматчилари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бешинчи учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Халқаро шахмат федерацияси сайтига таяниб.
None
None

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Латвияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистондан Ринат Жумабаев, Алишер Сулейменов, Аристанбек Уразаев ва Қазибек Ногербек иштирок этди.

Қозоғистон аёллар терма жамоаси кубалик рақибларига қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоада: Жансая Абдумалик, Бибисара Асаубаева, Ксения Балабаева ва Гулисхан Нахбаева иштироқ этди.
Сўнгги хабарлар