Жаҳон киноси юлдузлари Тошкентда халқаро кинофестивалнинг фахрий меҳмони бўлади

TASHKENT. Kazinform – 13-18 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган «Ипак йўли гавҳари» Тошкент халқаро кинофестивали ташкилотчилари юлдузли меҳмонларнинг номини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон киноси юлдузлари Тошкентда халқаро кинофестивалнинг фахрий меҳмони бўлади

Кинофестивал доирасида культ режиссёрлар, актёрлар ва замонамизнинг бошқа таниқли киноижодкорлари билан ижодий учрашувлар ўтказилади. Номланганлар орасида Такеши Китано, Арманд Ассанте, Бурак Озчевит, Сергей Безруков, Жонни Депп (онлайн), Тимур Бекмамбетов ва бошқа кўплаб жаҳон кинематографиясининг машҳур актерлари бор.

Умуман олганда, Тошкент кинофестивалига дунёнинг 40 та давлатидан 500 га яқин кинематографлар, актёрлар, режиссёр ва операторлар, продюсерлар ва кинотанқидчилар, киношунослар ташриф буюришга ҳозирлик кўрилмоқда. Кинофестивал дастуридан ШҲТга аъзо давлатлар киноси кунлари, жаҳон, ҳужжатли, миллий ва ретро кино санъатлари киради.

«Ипак йўли гавҳари» кинофестивали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда қайта тикланиб, ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айланди. Кинофестивал Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилди.

Илгари Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивали сифатида ҳам танилган Тошкент кинофестивали анъанавий тарзда Ўзбекистон пойтахтида 1968-1997 йилларда ўтказиб келинган.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков