Жаҳон хит-паради ТОП-10 талигидан Димашнинг бирданига учта қўшиғи жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Димаш Қудайбергеннинг бирданига 3 та қўшиғи Billboard’s Hot Trending Songs хит-парадининг ТОП-10 талигига кирди, деб хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига таяниб.

Яқинда Димаш «Okay» қўшиғига клип суратга олгани ҳақида ёзган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу композиция Billboard’s Hot Trending Songs рўйхатида 8-ўринни эгаллаган. Ундан юқорироқ ўринда хонанданинг «Fly Away» қўшиғи жойлашган, унинг ТОП-10 қўшиқ қаторида турганига 22 ҳафта бўлди.

Д.Қудайбергеннинг«Fly Away» қўшиғи Billboard — Hot Trending Songs рўйхатига илк марта 2021 йилнинг кузида қўшилган. Кейин муаллифнинг «Be with me» композицияси ҳам ушбу рўйхатдан жой олиб, 24 ҳафта давомида рўйхатдан тушмади. Жорий йилнинг январ ойида эса қозоғистонлик хонанданинг ушбу икки қўшиғи ҳафталик чартларнинг энг юқори поғонасига - 1 ва 3-чи ўринларга кўтарилди.

Forbes журнали бир неча бор Димашнинг композициялари ҳақида ёзган ва график натижалари ҳақидаги мақолаларнинг биринчи саҳифаларида хонанданинг фотосуратларини жойлаштирган.

«Димаш ҳафталик рейтингнинг ТОП-10 талигига бирданига бир нечта трекларни жойлаштира олган кам сонли хонандалардан бири бўлди. Ушбу муваффақиятга Димаш BTS, Blackpink ва Lisa каби дунёга машҳур номлар қатори эришди», - дея эътироф этди журнал.

15 май куни World Music Awards расмий аккаунтида солистлар орасида узоқ вақтдан бери Billboard’s Hot Trending Songs чартида жойлашган иккита қўшиқ белгиланди. Улар: Димашнинг «Fly Away» қўшиғи ва Жанубий Кореянинг дунёга машҳур BTS гуруҳи аъзоси Джиннинг «Yours» қўшиғи.

Сўнгги хабарлар
telegram