Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчи қизлар қаторасига тўртинчи ғалабани қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Карина Ибрагимова 2022 йилги Истанбулда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк жангини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Унинг 57 килограммгача вазн тоифасидаги рақиби 1/16 финал босқичида руминиялик Клаудия Нечита бўлди. Ушбу жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан К.Ибрагимованинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Карина Ибрагимова Қозоғистон терма жамоасига турнирдаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини келтирди.

Бунгача Валентина Хальзова (70 кг) кениялик Лорна Куса Симби, Алуа Балкибекова (48 кг) канадалик Приянка Диллонни, Жайна Шекербекова (57 кг) пуэрто-риколик Мелоди Варгасни мағлуб этганди.


Сўнгги хабарлар
telegram