Жаҳон банки коронавирусга қарши курашга 12 млрд доллар ажратди
«COVID-19 инфекцияси дунёнинг 60дан ортиқ давлатларини қамраб олганлиги сабабли, Жаҳон банки касалликнинг глобал тарқалишининг тиббий ва иқтисодий оқибатларини бартараф этишда шошилинч ёрдам сифатида 12 миллиард долларгача бўлган биринчи ёрдам пакетини тақдим этади», - дейилади баёнотда.
Жаҳон банки дунё миқёсидаги соғлиқни сақлаш ва бирламчи тиббий ёрдамни қўллаб-қувватлаш, коронавирус бўйича илғор шифокорларни ўқитиш, кўнгиллилар ҳаракатини рағбатлантириш ва кам таъминланган одамларни даволаш учун қатор тадбирларни ташкиллаштирмоқда.
Жаҳон банкининг асосий ёрдами учинчи дунё мамлакатларига ва касаллик эпицентрига қаратилади. Коронавирус 2019 йил декабридан бери бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Шифокорлар ушбу касалликнинг дастлабки ҳолатларини Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқладилар. Уч мингдан ортиқ одам инфекциядан вафот этди.