10:12, 27 Август 2022 | GMT +5
Ўзбекистонликлар йил бошидан буён харид кешбэклари орқали 330 миллиард сўм ишлаган
TASHKENT. Kazinform - Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ўзбекистонликлар йил бошидан буён харид кешбэклари орқали 330 миллиард сўм ишлаган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг январ ойидан бошлаб салкам 1,1 миллион кишига тўланган харид учун кешбэклар миқдори 330 миллиард сўмдан ошди.
Шунингдек, июл ойи учун 829 753 нафар истеъмолчига 70,7 миллиард сўм кешбэк тўланди. Камчиликлар бартараф этилиши натижасида январ-июн ойлари учун яна 3,3 миллиард сўм кешбэк тасдиқланди.
Йил бошидан буён 1 миллион 97 минг 625 нафар фуқарога 330,8 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилган.
Фото: UzA