Ўзбекистонлик шахматчи рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлди

Тенг курашлар остида ўтган мусобақада 13та партиядан сўнг 17 ёшли шахматчи Н. Абдусатторов Ян Непомняший, Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана билан бир хил — 9,5 очко тўплади.
Мусобақа қоидаларига мувофиқ қўшимча натижаларга кўра, ғолиб Абдусатторов ва россиялик Непомняший ўртасидаги тай-брекда аниқланди. Унда Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионига айланди.
Чемпионга 60 минг доллар берилади.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов 13та турда Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфанд ва Магнус Карлсенни (жаҳон чемпиони) мағлуб этган, Ян Непомняший, Александр Гришук, Владимир Федосеев, Гукеш Доммаражу, Ян-Кшиштоф Дуда билан дуранг ўйнаганди.Маълумот ўрнида, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов 2017 йилда, 13 ёшида гроссмейстер бўлган (13 ёш-у 1 ой). Бунгача фақат бир шахматчи, Сергей Карякин бундан кичикроқ ёшда (12 ёш-у 7 ой) гроссмейстер унвонини олганди.
29-30 декабрь кунлари блитц йўналишидаги баҳслар ҳам бўлиб ўтади.