Ўзбекистонга Қозоғистондан 2 ойда 502 та автомобиль импорт қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Йил бошидан буён Ўзбекистонга олиб келинган автомобилларнинг асосий қисми Хитойдан келтирилган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга дунёнинг 18 та давлатидан умумий қиймати 124,5 миллион долларлик 5948 та автомобил импорт қилинган. Улардан 3436 та темир от Хитойга тегишли.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4873 тага ёки қарийб 6 баробарга ошди.

Ўзбекистонга импорт келинган автомобилларнинг энг катта ҳажми Хитойдан, қолганлари қуйидагилар:

Корея - 1512 та;

Қозоғистон - 502 та;

АҚШ - 19 та;

Япония - 15 та;

Германия - 9 та;

Гонконг - 5 та;

Туркия - 4 та.

Сўнгги хабарлар
telegram