Ўзбекистонга 8 ойда ойда энг кўп сайёҳлар Қозоғистондан келган

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида 3 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎР Давлат статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистонга 8 ойда ойда энг кўп сайёҳлар Қозоғистондан келган

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.

Ўзбекистонга 8 ойда ойда энг кўп сайёҳлар Қозоғистон (922,7 минг), Қирғизистон (821,9 минг) ҳамда Тожикистон (814,5 минг)дан ташриф буюрган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан давлатлар ҳам келган:

Россия – 316,9 минг нафар;

Туркия – 45,8 минг нафар;

Жанубий Корея – 10,9 минг нафар;

Германия – 10,3 минг нафар;

АҚШ – 7,8 минг нафар;

Ҳиндистон – 6,7 минг нафар;

Франция – 6,4 минг нафар;

Озарбайжон – 6,1 минг нафар;

Исроил – 6,6 минг нафар;

Буюк Британия – 6 минг нафар;

Италия – 4,7 минг нафар;

Испания – 3,1 минг нафар.



Фото: t.me/statistika_rasmiy