17:29, 31 Август 2023 | GMT +6
Ўзбекистонга 7 ойда дам олиш мақсадида қанча турист келган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шундан 397,3 минг нафари дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Ўзбекистонга 7 ойда энг кўп дам олиш мақсадида ташриф буюрган давлатлар фуқаролари:
Россия – 137,2 минг нафар;
Қозоғистон – 33,6минг нафар;
Тожикистон – 21,5 мингнафар;
Қирғиз Р. – 20,3 мингнафар;
Туркия – 19,3 мингнафар;
Ҳиндистон – 14,3 мингнафар;
Хитой – 14,1 минг нафар;
Туркманистон — 13,5 минг нафар;
Жанубий Корея – 12,1 мингнафар;
Германия — 10,6 мингнафар.