Ўзбекистондаги Президент сайлови. Комиссиялар фаолияти халқаро талабларга тўла мос

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Бугун Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Тадбирда таъкидланганидек, сайлов қай даражада муваффақиятли ўтиши кўп жиҳатдан участка сайлов комиссиялари фаолиятига боғлиқ. Айнан шу жараёнда сайловга оид қонунлар самараси юзага чиқади, мавжуд муаммолар акс этади.

Бу, аввало, жами 108 399 аъзони бирлаштирган участка сайлов комиссиялари сафида аёллар аввалги сайловлардагидан сезиларли даражада кўпайганида кўринади. 2019 йил ўтган парламент сайловида участка сайлов комиссиялари таркибида 54 минг 400 га яқин аёл фаолият юритган бўлса, ушбу сайловда айни рақам қарийб 2,5 мингга ортди. Мазкур комиссиялар раисларининг 3827, раис ўринбосарларининг 4199, котибларнинг эса 5745 нафари хотин­-қиз.

Участка сайлов комиссиялари таркибида ногиронлиги бўлган 1856 фуқаро иш олиб борди. Ахборот­-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар эса аъзоларнинг 19 фоизини ташкил этди.

Ушбу кўрсаткичлар сайлов ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари таркибига қўйиладиган халқаро талабларга тўла мос.

Сўнгги хабарлар
telegram