Ўзбекистондаги мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилади

«Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
«Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналининг хабар беришича, қарорга кўра, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор (умумий штатда) лавозими жорий этилган.
2022 йил 1 сентабрдан бошлаб «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдаларда ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали машғулотлар ташкил этилади.
Қарорга кўра, «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби ва «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этиш тартиби тасдиқланди:
Клубга 9-11 синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин;
«Яшил чироқ» мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.