Ўзбекистонда юқори нархдаги дори воситаларини арзонлаштириш мақсадида 5 минг гектарга яқин плантациялар ташкил этилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонга хорижий давлатлардан олиб келинаётган дориларнинг 51 фоизи женерик, 39 фоизи биопрепаратлардан иборат бўлиб, онкологик, гормонал, қон препаратларининг нархи жуда қиммат ва бу беморларга жуда катта қийинчилик туғдираётганлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Мазкур муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Президенти томонидан зарур технологияларни мамлакатга олиб келиш ва бу каби мураккаб компонентли дори-дармонларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича ташаббус илгари сурилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари Президент топшириғини амалга оширишга киришдилар. 2022 йилда ўрмон хўжаликлари томонидан 5 минг гектарга яқин майдонда доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади ва мазкур майдонларда 8,5 минг тоннадан ортиқ дори хомашёси тайёрланиши кўзда тутилган.

Тизимдаги 54 та ўрмон хўжаликлари томонидан жами 191,5 гектар майдонда янги 8 та турдаги доривор ўсимликларнинг оналик-тажриба плантациялари барпо этилгани айтилмоқда.

Режага кўра, келгусида маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг турлари 64 тадан 68 тага етказилади.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар