Ўзбекистонда туғилишнинг рекорд даражада ўсиши қайд этилди

ТASHKENT. Кazinform - Мустақилликнинг 30 йилида Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи чоракдан кўпроққа ўсди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 203,7 мингта туғилиш қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 13,4 фоизни ташкил этди», — дейилади Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йилда, яъни 905 211 нафар чақалоқ дунёга келганида, бутун мамлакат тарихида рекорд қайд этилган.

«Ўзбекистонда 2021 йилда туғилганлар сони 1991 йилга нисбатан 25,1 фоизга ошди», — дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35,4 миллион кишига етган. Йил бошидан буён аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошди. Айни пайтда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар