Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси иккинчи компонентининг тақчиллиги қайд этилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – «Спутник V» вакцинаси иккинчи компоненти Ўзбекистонда етишмаяпти, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар республикага 370 минг дозалик Россия вакцинаси (230 минг дозаси биринчи ва 140 минг дозаси иккинчи компонент) етказилган.

«Ҳозирги вақтда 212 818 киши биринчи, 128 442 киши иккинчи компонент билан эмланган. Иккала компонентнинг миқдорини тенглаштириш учун мамлакатга яна 90 минг дозалик вакцина олиб келиниши керак. Яқин кунларда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг иккинчи компонентининг 90 минг дозаси келтирилиши кутилмоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати фуқароларнинг кўп сонли мурожаатларига жавобан.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Россия препаратининг иккала компонентини қабул қилиш орасидаги интервал 21 кундан 90 кунгача узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, июл ойи охирида «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистондаги «Jurabek Laboratories» заводида ишлаб чиқарилган эди. Биринчи босқичда Россия хомашёсидан 2 миллион дозагача вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган. Келгусида ушбу вакцина учун тўлиқ ишлаб чиқариш циклини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар