Ўзбекистонда Сибир яраси юқтириш ҳолати аниқланди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида Сибир яраси (куйдирги) инфекциясининг биринчи ҳолати аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят санитария-эпидемиология хизмати бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

«Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшовчи фуқарода А-22 касаллиги аниқланди. Касалликларнинг халқаро таснифига кўра, А-22 касаллиги Сибир яраси ҳисобланади», — дейилади бошқарма хабарида.

Аниқлик киритилишича, Сибир яраси одамдан одамга юқмайди, фақат ушбу касалликка чалинган чорва гўшти орқали юқади. Карантин чоралари фақат йирик ва майда қорамолларга тегишли.

– Сардоба вилояти ҳудудидаги барча қорамол ва майда моллар эмланди. Ҳозирда эпидемиологик вазият ташвиш туғдирмаяпти, ҳудуддаги вазият тўлиқ назоратга олинган», — дея ишонтирди СЭС.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram